Грецияда тартибсизликлар давом этмоқда

Хабарларга кўра, бугун бир гуруҳ талабалар Афинадаги Франция институтига ҳужум қилган. Полициянинг билдиришича, 20 га яқин ўсмир институт ойналарини синдириб, бинога ўт қўйишга уринган.

Сўнгги икки ҳафта мобайнида бу каби тартибсизликлар Греция пойтахтида деярли ҳар куни кузатилмоқда.

Тартибсизликларнинг бошланишига 6 декабр куни 15 яшар боланинг полиция ходимлари томонидан отиб қўйилгани сабаб бўлганди.