Обама маъмуриятида сўнгги тайинловлар

Кеча Обама маъмуриятида сўнгги тайинловлар амалга оширилди. Меҳнат вазири ҳамда Транспорт вазири лавозимларига Холд Солис ва Рэй Ла Худлар тайинланди. Вице-президент Жо Байден Америка иқтисодини кўтариш учун яна 700 миллиард доллар ажратилиши мумкинлигини таъкидлади.

АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама эса Америка иқтисодида ижобий ўзгаришлар яқин йилларда бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди. Обама ўз сиёсатининг натижалари ойлар ичида эмас, йиллар ичида юзага чиқиши мумкин, деб айтди.