Афғонистонда даниялик аскарлар ҳалок бўлди

Афғонистонда даниялик уч аскар ҳалок бўлди, бир нафари яраланди.

Мамлакат жанубидаги Ҳилманд вилоятида даниялик ҳарбийлар минган бронетранспортер минага дуч келиб портлаган.

Дания бош вазири Андрес Фог Расмуссен бу фожеани Дания учун катта йўқотиш, деб атади.

2002 йилдан буён Афғонистонда олиб борилаётган ҳарбий амалиётларда ҳаммаси бўлиб 21 даниялик ҳарбий ҳалок бўлган.