Афғонистонда катта миқдорда афюн топилди

Афғонистон жанубидаги ташландиқ мактаб биносида икки ярим тонна наркотик модда топилди.

Маълум бўлишича, ушбу наркотик модда халқаро кучларнинг афғон ҳарбийлари билан биргаликда ўтказган амалиёти чоғида топилган. Расмийларга кўра, бу наркотиклар асосан Қандаҳор вилоятида етиштирилган.

Айни пайтда халқаро кучларнинг шанба куни Зобул вилоятида ўтказган амалиёти натижасида тўрт жангари маҳв этилиб, яна беш нафари ҳибсга олингани хабар қилинди.