Турманистонда туркманбоши хотирланди

21 декабр куни Туркманистонда мамлакат собиқ президенти Сапармурод Ниёзов хотирланди. Бу ҳақда Россиянинг Новости ахборот агентлиги хабар берди.
Асосий тадбирлар Туркманбоши туғилиб ўсган Қипчоқ қишлоғида бўлиб ўтди. Бу қишлоқда Ниёзовларнинг оилавий мақбараси жойлашган.
Хотира куни арафасида Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммедов вазирлар маҳкамаси ва тегишли ташкилотларга Ниёзов мақбарасига гулчамбар қўйиш ва қурбонлик қилиш маросимида иштирок этиш ҳақида кўрсатма берган.
Сапармурод Ниёзов 2006 йилнинг 21 декабрида вафот этган эди. У 1985 йилдан бошлаб 21 йил давомида Туркманистонни бошқариб келган.