Мавритания президенти уй қамоғидан озод қилинди

Мавританиядан олинган маълумотларга кўра, бугун мамлакат президенти Сиди шайҳ Абдаллаҳи уй қамоғидан озод қилинган.

Бундан бир оз аввал Мавритания президенти 20 декабр тунида мамлакат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан номаълум томонга олиб кетилгани тўғрисида хабар қилинган эди.

Мавританиядаги ҳарбий хунта жорий йил август ойида мамлакат президентини ҳокимиятдан четланган эди. Ғарб давлатлари ўз навбатида Сиди шайҳ Абдаллаҳи озод этилишини тала6 қилиб, Мавританияга иқтисодий кўмак кўрсатишдан бош тортиб келаётган эди.