Беларус Россиядан кўмак сўради

Беларус президенти Александр Лукашенко Москва сафари давомида ҳамкасби Дмитрий Медведев билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга оид масалаларни муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида Лукашенко Россияни иқтисодий бўҳрондан қутулиш учун Беларусга кўмак беришга чақирди.

Россия газини 2009 йилда Беларусга етказиб бериш масаласи бугунги музокараларнинг диққат марказида бўлди.

Беларус томони келаси йил Россиянинг ҳар бир минг куб мерт гази учун 160 доллар тўлаш ниятида эканини маълум қилган.

Бироқ Россия Беларусга сотилаётган газ нархининг 200 доллардан кам бўлмаслигини таъкидлаб келмоқда.