Аббос Медведев билан учрашди

Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос душанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашди. Бу иккала раҳбарнинг ўзаро биринчи учрашувидир.

Аббоснинг Москва сафари Хамас ҳаракати назорати остидаги Ғазо минтақасида Исроил билан оташкесим тўғрисидаги битим якунига етгани эълон қилинган пайтга тўғри келди. Айни пайтда Исроил раҳбарлари Хамасни Ғазо ҳокимиятидан четлатиш кераклиги тўғрисида баёнот бермоқдалар.

Маҳмуд Аббос Москвага Чеченистонда бўлиб, бу республика раҳбарияти билан сўзлашувлар ўтказганидан сўнг борди.