Париж клуби Ироқ қарзидан кечди

Қарз берувчи давлатлар Париж клуби Ироқ қарзининг навбатдаги қисмидан кечиб юборди.

Шундай қилиб, Париж клуби 2004 йили ўз зиммасига олган мажбурияти – Ироқ қарзининг 80 фоизини кечиб юбориш тўғрисидаги мажбуриятини тўла бажарди.

Ироқ Париж клубидан ҳаммаси бўлиб 40 миллиард доллар атрофида маблағ қарз эди. Клубнинг кечаги қароридан сўнг Бағдоднинг қарзи қарийб 8 миллиард доллар қолди.

Париж клубига жаҳоннинг 19 давлати аъзо.