Россия: расмийлар миллатчиларга тоқат қилмайди

“Россияда миллий нафрат асосида содир этилаётган жиноятлар кўлами кескин равишда ортиб бормоқда”,- дея баёнот берди Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников.

Унга кўра, бу каби жиноятлардан нафақат хориж фуқаролари, балки Россия фуқаролари ҳам жабр кўрмоқда.

Терроризмга қарши кураш Миллий қўмита йиғилишида чиқиш қилган Александр Бортников бундан буёғига экстремизм ва миллатчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши жиддий чоралар кўришга ваъда берди.