Россия ракетаси яна синовга дош бермади

Россия ҳарбий денгиз флоти томонидан амалга оширилган ракета синови муваффақиятсиз якунланди.

Россия флоти матбуот котиби Игор Дигало сўзларига кўра, Булава русумидаги ракетага старт берилгач, у қисқа муддат ичида ҳавода портлаб кетган.

Россия 2003 йилдан Булава русумидаги ракета синовини ўтказиб келмоқда. Аксар ҳолларда бу синовлар муваффақиятсиз якун топмоқда.