АҚШ суди толибон аъзосига ҳукм чиқарди

АҚШ суди толибон ҳаракати аъзоси Хон Муҳаммадни терроризмни қўллаб-қувватлаш ва наркотик моддалар тарқатишда айбдор деб топиб, унга умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

Суд ҳукмига кўра, Хон Муҳаммад катта миқдордаги наркотик моддаларни АҚШга сотишга ва тушган пулларга толибон жангариларига қурол-яроғ сотиб олишни режалаштирган.

Бундан ташқари Хон Муҳаммад Жалолобод туманида халқаро кучларга ҳужум уюштирган жангариларга ракета мосламалари сотганликда айбдор, деб топилди.

Афғонистоннинг Нонгарҳор вилоятида қўлга олинган Хон Муҳаммад 2007 йили расмий Вашингтон ихтиёрига топширилган.