Гвинеяда ҳарбий тўнтариш содир этилди

Африканинг Гвинея давлати президенти вафот этгани тўғрисида хабар пайдо бўлгандан бир неча соат ўтиб мамлакат ҳарбийлари давлат тўнтариши амалга оширди.

1984 йили ҳарбий тўнтаришдан сўнг ҳокимиятга келган президент Лансана Контенинг узоқ вақт давом этган бетобликдан сўнг душанба тунда оламдан ўтгани хабар қилинди.

Мазкур воқеа ортидан Гвинея ҳарбийлари давлат телевидениеси ва радио станциялари орқали ҳукумат тарқатиб юборилгани ва конституция ўз кучини йўқотганини эълон қилди.