АҚШ Эрон ҳаракатларини қоралади

АҚШ Нобель мукофоти лауреати Ширин Ибодий етакчилигидаги инсон ҳуқуқлари марказини ёпиб қўйгани учун Эрон расмийлари ҳаракатларини қоралади.

АҚШ Давлат департаменти Шон МакКормакнинг сўзларига кўра, расмий Теҳроннинг бу ҳаракатлари Эронда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ёмонлашишда давом этаётганидан далолатдир.

Ширин Ибодий етакчилигидаги инсон ҳуқуқлари маркази ходимларини полиция якшанба куни ташкилот биносидан ҳайдаб чиқариб, бинони ёпиб, муҳрлаб қўйган эди. Расмийлар фикрича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ғайриқонуний ҳаракат қилган.