Воронин Смирнов билан учрашади

Бугун Молдова президенти мазкур республиканинг айирмачи ҳудуди – Днестрбўйи республикаси раҳбари билан учрашади.

Владимир Ворониннинг Игорь Смирнов билан учрашуви Днестрбўйи маркази – Тирасполь шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу икки лидер сўнгги марта апрель ойида учрашган эди. Ўша пайтгача эса томонлар ўртасида 7 йил давомида ҳеч қандай мулоқот бўлмаган эди.

Днестрбўйи - Россия мадади билан 90-йиллар бошида қисқа муддатли урушдан сўнг ўзини ўзи мустақил деб эълон қилиб олган ҳудуд.

Днестрбўйи республикасини мустақил давлат сифатида ҳеч ким тан олган эмас.