Чавес Сурияга оид хабарни рад этди

Венесуэла президенти Уго Чавес Венесуэлага қарашли учоқларда Сурияга ракета қисмлари олиб борилган, деган хабарларни рад этди.

Чавес бу хабарларни "империянинг доимий агрессия компанияси бир қисми", деб атади. "Империя", деб Уго Чавес АҚШни атайди.

Венесуэла учоқларида Эронга мўлжалланган ҳарбий юкларнинг Сурияга етказиб берилаётгани тўғрисида Италиянинг "Ла Стампа" газетаси ёзган эди.