Исроил Ғазо қамалини давом эттирмоқда

Исроил расмийларига кўра, фаластинлик жангарилар қайтадан ракета ҳужумлари уюштира бошлагани боис, чегарадаги назорат пунктларини ёпиш қарори ўз кучида қолган.

Маълум бўлишича, фаластинликлар учун мўлжалланган озиқ-овқат ва дори-дармон ортилган юк машиналари Ғазога киритилмай¸ чегарага яқин ҳудудда ушлаб турилибди.

Айни пайтда¸ Исроил ҳарбийларига кўра, сўнгги бир кун давомида фаластинлик жангарилар камида 12 маротаба Исроил ҳудудини ракетадан ўққа тутган.