Москва Киевга таҳдид қилди

Россия президенти Дмитрий Медведев, агар Киев газ учун қарзини узмаса, Москва Украинага нисбатан санкциялар қўллайди, деди.

Россия раҳбарининг бу баёнотидан аввалроқ "Газпром" қарз бўйича музокаралар энг охирги босқичга етди, деб Украинага газ беришни 1 январдан тўхтатиб қўяжаги тўғрисида огоҳлантирган эди.

"Газпром" вакилларига кўра, Украинанинг газ учун қарзи 2 миллиард доллардан зиёддир.