Россияда муҳожирларга қарши акциялар ўтиши мумкин

“Мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви оммавий норозиликларни келтириб чиқариши мумкин”, деб огоҳлантирди Россия ички ишлар вазирлиги.

Ички ишлар вазири ўринбосари Михаил Суходольский тартиббузарликлар профилактикаси бўйича ҳукумат комиссиясида қилган чиқиши чоғида: "Тирикчилик ўтказиш учун маблағи йўқ маргинал унсурлар сони сезиларли равишда ортиб кетиши мумкин", деди.

Суходольскийнинг фикрича, аҳоли норозилиги иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш йўлида ҳукумат кўраётган чоралар туфайли кучайиши мумкин.

Россия Ички ишлар вазири ўринбосари, шунингдек, мигрантларга қарши “рухсат берилмаган оммавий ҳаракатлар юз бериш эҳтимоли борлиги”дан ҳам огоҳлантирди.