Косовода “Буш кўчаси” пайдо бўлади

Косово пойтахти – Приштина шаҳри кўчаларидан бирига АҚШ президенти Жорж Буш номи бериладиган бўлди.

Бундай қарорни Косово ҳукумати қабул қилди. Мамлакат бош вазири Ҳошим Тожига кўра, ҳукуматнинг мазкур қарори Сербиядан мустақилликка эришиши йўлида Косовога АҚШ кўрсатган ёрдам учун миннатдорлик рамзидир.

Буш кўчаси АҚШ президенти номи берилган Приштинадаги иккинчи кўча бўлади. Шу кунда бу ерда Билл Клинтон кўчаси бор.