Воронин-Смирнов учрашуви натижасиз якунланди

Молдова президентининг айирмачи ўлка – Днестрбўйи республикаси раҳбари билан Тираспол шаҳрида ўтказган учрашуви 18 йилдан буён давом этиб келаётган можаро ечими йўлида ҳеч қандай натижа бермади.

Хабарларга қараганда, Днестрбўйи раҳбари Игорь Смирнов Молдова президенти Владимир Воронинга: "Днестрбўйи Молдованинг бир қисми бўлмоқчи эмас", деган. Бунга Воронин: "У ҳолда нима тўғрисида гаплашмоқчимиз ўзи?" деб жавоб берган.

Днестрбўйи 90-йиллар бошидаги қисқа муддатли урушдан кейин ўзини Молдовадан мустақил, деб эълон қилиб олган. Бироқ унинг мустақиллигини шу пайтгача ҳеч ким тан олган эмас.