Украинада қўп қаватли бино портлади

Украинанинг Ефпатория шаҳрида кўп қаватли турар-жой биносида рўй берган портлаш оқибатида 19 киши нобуд бўлди.

Украина Фавқулодда ҳолатлар вазирлигига кўра, ҳозирда 20га яқин фуқаро вайроналар тагидан қутқариб олинган, бироқ яна ўндан зиёд фуқаро бадарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Фожеага бино ертўласида сақланган кислород баллонларининг портлаши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Айни пайтда маҳаллий расмийлар мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши очилганини маълум қилдилар.