Нобель мукофоти совриндори вафот этди

Лондонда британиялик драматург, адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Харольд Пинтер вафот этди.

Пинтер 78 га кирган эди. У дунё бўйлаб танилган 30 пьеса муаллифидир.

2005 йили Пинтер "ХХ аср иккинчи ярми Британия драматургиясининг энг кўзга кўринган вакили" сифатида Нобель мукофотига сазовор бўлган эди.