Гвинеяда ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олди

Африка ғарбидаги Гвинея ҳокимиятини ҳарбий хунта эгаллаб олди.

Мамлакат бош вазири ва ҳукумат амалдорлари ўз ваколатларини зиммаларидан соқит қилганларини эълон қилди.

Гвинеянинг янги раҳбари – капитан Мусса Дидис Камара икки йил ичида сайлов ўтказишга ваъда берди.

Капитан Камара раҳбарлигидаги ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олганларини сешанба куни – мамлакатни 24 йил давомида бошқариб келган президент Лансана Конте вафотининг эртасига эълон қилган эди.