Ҳамас Исроил ҳужумига жавоб қайтармоқда

Ҳамас Исроилга ракета ҳужумларини уюштирмоқда. Бу ҳужумлар Исроил ҳарбий учқичлари икки кундан бери Ғазога ҳаво ҳужумларини давом эттираётганига жавоб сифатида амалга оширилмоқда.

Исроил Ғазога пиёда қўшинларини юборишидан огоҳлантириб, ракета ҳужумлари тўхтатилмаса, ҳаво ҳужумларини давом этдиришини билдирди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазодаги вазиятнинг кескинлашганидан хавотир билдириб, Исроил ва Фаластинни зўравонликларни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Хавфсизлик кенгаши фавқулодда мажлис ўтказиб, Исроил ва Ҳамас гуруҳи ўртасидаги сулҳни тиклаш лозимлигини баён қилди.

Шанба куни бошланган ҳужумлар оқибатида 270дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 700га яқини жароҳатланди.