Сталин Россиядаги энг тарихий шахс

Россия фуқаролари совет диктатори Иосиф Сталинни у раҳбарлик қилган давридаги очарчилик ва қатағонларга қарамасдан энг таниқли тарихий шахслар учлигига киритди.

Мамлакатнинг энг таниқли тарихий шахсларини аниқлаш учун Россия фуқаролари ўртасида ўтказилган сўров кеча айнан шундай натижаларни берди.

Кўпчилик россияликлар биринчи ўринни ўрта асрдаги рус ҳарбий қўмондони Александр Невскийга, иккинчи ўринни эса 20 аср бошидаги рус ислоҳотчиси Пётр Столипинга раво кўрди.

Россия давлат телевидениеси томонидан 6 ой давомида ўтказилган сўровда 50 миллион одам овоз берди.