Ким Чен Ир оммага кўриниш берди

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ир сўнгги тўрт ой ичида илк бор омма олдига чиқди.

Шимолий Корея ахборот агентлигига кўра, Ким Чен Ир куни кеча мамлакатда уюштирилган катта байрам тадбирида иштирок этган. Бироқ ушбу воқеага оид қўшимча маълумот ошкор қилинмади.

Шу пайтгача жаҳондаги етакчи оммавий ахборот воситалари Корея раҳбарининг қаттиқ бетоб бўлиб қолгани тўғрисида хабар тарқатаётган эди.