Оқ уй Хамасни ракета отмасликка чақирди

Оқ уйнинг расмий вакили Гордон Жондро Хамасни Исроилга қарата ракеталарни отишдан тийилишга ва ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Америка Қўшма Штатлари ўзининг асосий иттифоқчиси бўлмиш Исроилнинг ўз ўзини ҳимоя қилишга қаратилган чораларни оқлашга ҳаракат қилди.

- Исроил ўз ҳудудига ракеталарни отаётган террорчиларни таъқиб этмоқда ва улар террорчилик таҳдидига қарши ўзлари лозим деб билган чораларни кўраётир. Ҳозир ҳеч ким зўравонликларни кўрмоқчи эмас. Бироқ бунинг учун Хамас Исроилга қарата ракеталарни отишни тўхтатиши керак, – деди Оқ уй матбуот вакили.