АҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси аввалгидек тартибда ишлаяпти

Бир ҳафта аввал элчихонада пакетга ўралган оқ рангли кукун топилганидан сўнг хавфсизлик сабабли элчихона фаолияти вақтинча тўхтатиб қўйилганди.

Элчихона томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, мутахассислар томонидан текширилган кукун заҳарли эмаслиги аниқланган. Шу кунларда оқ кукун солинган пакетлар АҚШнинг дунё бўйлаб 20 та элчихонасига жўнатилган.