Расмий Боку хориж радиолари фаолиятига қарши

Озарбайжон Миллий телевидение ва радио кенгаши хориж радиостанцияларининг мамлакатдаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.Маълум бўлишича, мазкур қарор 1 январдан бошлаб кучга киради.

Кузатувчиларнинг таъкидича, ушбу қарор БиБиСи, Америка Овози ва Озодлик радиосининг озарбайжон тилидаги хизмати фаолиятига таъсир этади.

Айни пайтда бир қатор ҳуқуқ химоячилари ҳукуматнинг бу қарорини матбуот эркинлигини чеклашга бўлган ҳаракат сифатида баҳоламоқдалар.