Ибодийнинг яна бир идораси расмийлар нишонида

Нобел мукофоти лауреати, эронлик Ширин Ибодийга тегишли яна бир идора ўзини солиқ ходимлари дея таништирган шахслар томонидан тинтув қилинди.

Бундан икки ҳафта муқаддам Эрон хавфсизлик хизмати ходимлари Теҳронда Ширин Ибодий етакчилигидаги инсон ҳуқуқлари марказига бостириб кириб, ходимларни бинодан ҳайдаб чиқариб¸ идорани муҳрлаб қўйган эди.

Расмийлар даъвосича, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ғайриқонуний ҳаракат қилган ҳамда уларда фаолият юритиш учун махсус рухсатнома бўлмаган.