Россия: президент олти йилга сайланадиган бўлди

Президент Дмитрий Медведев Россия президенти ва Давлат думаси депутатлари ваколатларини узайтиришни назарда тутган қонун лойиҳасига имзо чекди.

Конституцияга киритилган янги ўзгартишларга мувофиқ эндиликда Россия президенти олти йил муддатга, депутатлар эса беш йилга сайланади.

Мазкур қонун лойиҳаси ноябр ойида Россия парламентининг иккала палатаси ва кейинчалик минтақа кенгашлари томонидан маъқулланган эди.