Ғазода дори-дармон етишмаяпти

Халқаро қизил хоч қўмитаси Ғазодаги зўравонликлар оқибатида жабр кўрган тинч фуқаролар аҳволидан жиддий хавотирда эканини билдирди.

Қўмита томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, 29 декабр кунига қадар Ғазо минтақаси касалхоналарига 1266 нафар яраланган одамлар жойлаштирилган. Касалхоналарга қон ва дори-дармонлар фавқулодда етишмаётир.