Франция мудофаа вазири Афғонистонда

Франция мудофаа вазири Эрве Морен Афғонистонга сафар қилди.

Хабарларга кўра, Франция расмийси Кобулда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай ва мамлакатдаги Франция қўшинлари қўмондонлари билан учрашишни режалаштирган.

Маълум бўлишича, ҳозирда Франциянинг уч мингга яқин аскари Афғонистондаги халқаро кучлар сафида хизмат қилмоқда.