Ғазода вазият кескинлигича қолмоқда

Исроил ҳукумати Ғазо минтақасида 48 соатлик сулҳ жорий этиш таклифини рад этди.

Кеча Франция ҳукумати Ғазо минтақасидаги фуқароларга дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида Исроилга вақтинчалик сулҳ жорий қилишни таклиф қилган эди.

Бироқ Исроил Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Йигал Палморга кўра, Франция таклифида Исроил ҳудудларининг фаластинликлар томонидан ўққа тутилмаслигини кафолатловчи механизмлар мавжуд эмас.

Исроил ҳарбий учқичлари бугун ҳам Ғазо минтақасида Хамас ҳаракатига тегишли экани айтилаётган биноларни бомбардимон қилди.
Фаластинлик шифокорларга кўра, шу кунгача Исроил ракеталаридан 370 дан зиёд фуқаро нобуд бўлиб, 1700 киши тан жароҳати олган.

Хамас ҳаракати ҳам Исроил ҳудудини ракеталардан ўққа тутишни давом эттирмоқда.