Жаҳон янги йилни қарши олди

Дунё давлатларида янги 2009 йил катта тантаналар ва мушакбозлик билан кутиб олинди.

Нью Йоркдаги “Times Square”да АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва унинг рафиқаси, янги АҚШнинг янги маъмуриятидаги Давлат котиби Хиллари Клинтон анъанавий биллур тўпни туширадиган тугмани босишди.

Дунё бўйича янги йилни кутиб олиш тантаналарида фожеалар ҳам юз берди. Таиланд пойтахти Бангкокдаги тунги клубда ёнғин чиққани оқибатида 60 киши нобуд бўлди.

Миср, Иордания, Дубай ва Сурияда Исроил ҳарбийлари ҳужумига учраган фаластинликларга бирдамлик тимсоли сифатида янги йил тантаналари бекор қилинди.