Чехия ЕИга раислик қилади

1 январдан бошлаб Чех республикаси Европа Иттифоқи раислигини қабул қилиб олди.

Чехия Ғазодаги можарога ечим топиш учун Яқин Шарққа Европа Иттифоқининг дипломатик миссиясини жўнатишини режалаётганини билдирди.

Прага шаҳрида сўзлаган Чехия бош вазири Мирек Тополанек миссия аъзолари орасида ЕИнинг Ташқи сиёсати мутасаддиси Хавьер Солана, Ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро Валднер, шунингдек, Чехия, Франция ва Швеция Ташқи ишлар вазирлари ҳам бўлишини маълум қилди. Тополанек миссиянинг жўнаб кетиш вақтини айтмади.