Японияда ишсизлар кўпаймоқда

Токиода Янги йил арафасида ишсиз ва бошпанасиз қолган фуқароларга инсонийлик ëрдами кўрсатиш мақсадида махсус лагер барпо қилинди.

Чодирлардан барпо этилган бу лагердан бошпана топган 300 тача одам бепул овқат билан таъминланмоқда, ўнлаб кўнгиллилар эса ноҳақ ишдан ҳайдалган фуқароларга юридик ёрдам кўрсатмоқда.

Маълум бўлишича, глобал иқтисодий бўҳрон туфайли Японияда ўн минглаб фуқаро ишсиз қолган.