Австралия Гуантанамо тутқунларини қабул қилмади

Австралия ҳукумати Гуантанамо қамоқхонасида сақланган собиқ маҳбусларни яшаш учун мамлакатга қабул қилиш ҳақидаги АҚШнинг расмий сўровига рад жавобини берди.

Бу бир йил давомида Австралия ҳукуматининг иккинчи рад жавоби бўлди. АҚШ президенти этиб сайланган Барак Обама сайловолди кампанияси давомида 20 январь куни қасамёд қилиб, президентлик вазифасини бажаришга киришганидан кейин Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасини ёпишни ваъда қилган.