Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси олмаяпти

Ўзбекистон ҳудудидан таъминланувчи Афғонистон шимоли электр энергиясисиз қолди.

Новости ахборот агентлигининг Афғонистондаги “Салам Ватандар” радиосига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон Афғонистон шимолидаги Балх вилоятига электр энергия узатишни бир томонлама равишда уч кун аввал тўхтатган. Электр таъминоти тўхтатилиши сабаблари ҳозирча номаълум.

Хабарда айтилишича, электр таъминоти узилиши оқибатида Балх вилоятидаги саноат корхоналари тўхтаб қолган, аҳоли эса иссиқлик манбаидан ажралган.