Ироқ Эрон билан алоқаларни ривожлантиради

Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Эрон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ва Ироқни қайта тиклашда расмий Теҳрон иштирокига умид билдирди.

Бугун Теҳронга қилган сафарининг якунида чиқиш қилган Ироқ бош вазири икки давлат Ироқ инфратузулмаларини қайта тиклаш ишларига кўмаклашиш учун қўшма компания тузиш тўғрисида битим имзолаганини маълум қилди.

Бундан ташқари томонларнинг ўзаро иқтисодий алоқаларни назорат қилувчи қўмита тузгани ҳам хабар қилинди.