Покистонда яна портлаш рўй берди

Покистон шимоли-ғарбида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда полициянинг беш ходими ва тинч аҳоли вакилларидан икки киши нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларга кўра, Афғонистон чегарасига яқин ҳудудда содир этилган бу портлашда 20дан зиёд фуқаро тан жароҳати олган.