Бағдодда АҚШнинг янги элчихонаси очилди

Бугун Бағдодда АҚШнинг янги элчихонаси фаолият юрита бошлади.

Янги барпо қилинган элчихонада 1200 нафар ходим ишлайди ва у Вашингтон томонидан хорижда қурилган энг йирик элчихонадир.

Янги элчихонанинг очилиши Вашингтон ва Бағдод ўртасида имзоланган ўзаро хавфсизлик битимига мувофиқ АҚШ қўшинлари фаолияти Ироқ ҳукумати мандати остига ўтган пайтга тўғри келди.