Туркия Ғазодаги вазиятдан ташвишда

Туркия Исроилни Ғазо минтақаси ишғолини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Туркия ҳукуматининг мазкур баёноти бугун Анқарада мамлакат ташқи ишлар вазири Али Бобожон ва Сурия ташқи ишлар вазири Валид ал-Муаллим учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Али Бобожон расмий Анқара томонларни тинчлантиришга уринаëтгани¸ шунингдек уларни ўзаро ўт очишни тўхтатиш битимига эришишга даъват қилаëтганини ҳам маълум қилди.

Туркия ташқи ишлар вазирининг таъкидича, бу можаронинг ҳар қандай ечимида Исроилнинг ўз хавфсизлигига оид ташвишлари ҳамда фаластинликларнинг Ғазо қамалини бекор қилиш талаблари инобатга олиниши даркор.