Обама конгрессменлар билан учрашди

АҚШнинг янги сайланган президенти Барак Обама душанба куни Конгресс аъзолари билан учрашди.

Обама Конгресс аъзолари билан АҚШ иқтисодини танназулдан қутқариш йўлларини муҳокама қилди.

Яқинда қилган чиқишида Барак Обама иқтисодни қайта жонлантиришга оид ўз режаси Конгресс томонидан маъқулланишига умид билдирди.

Барак Обама 20 январ куни АҚШнинг янги президенти сифатида қасамёдга келтирилади.