Ғазодаги тўқнашувлар кескинлашмоқда

Исроил пиёда қўшинлари Ғазо минтақасидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтириб, Ҳамас назорати остида бўлган ҳудудларни ишғол қилмоқда.

Фаластинликларнинг билдиришича, тунда Хон Юнус шаҳарчаси яқинида яҳудий аскарлари ва Ҳамас аъзолари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берган. Ғазо шаҳри атрофида ҳам ҳам тўқнашувлар рўй бергани хабар қилинмоқда.

Маҳаллий шифокорларга кўра, Исроил амалиётлари бошлангандан буён 560 дан зиёд фаластинлик нобуд бўлган, 2000 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олган.

БМТнинг таъкидича, нобуд бўлган фуқароларнинг аксарини тинч аҳоли вакиллари ташкил этади.

Душанба куни Франция президенти Николя Саркози Исроил ва Фаластин етакчиларини ўзаро зўравонликларни тўхтатишга чақирди.

Бироқ Исроил томони халқаро ҳамжамият чақириқларини инкор қилиб, ўз амалиётлари кўзланган мақсадга эришгунга қадар давом этажагини билдирмоқда.