Афғонистонда 30дан ортиқ жангари йўқ қилинди

Афғонистондаги АҚШ қўшинларининг Лағмон вилоятида амалга оширган ҳарбий амалиёти чоғида 30дан зиёд жангари ўлдирилди.

Ҳарбийларга кўра, ўлдирилган шахслар орасида жангари аёл ҳам бўлган.

Мазкур амалиёт чоғида жангарилар беркинган хонадондан катта миқторда қурол-яроқ ва портловчи моддалар топилиб, шу жойнинг ўзида ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

Айни пайтда¸ Лағмон вилояти ҳокимининг ўринбосари Хадают Қаландирзой АҚШ ҳарбийларининг ушбу амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларидан камида саккиз киши нобуд бўлганини билдирди.