Россия Европага газ бермай қўйди

Россиянинг Европага газ таъминоти бугундан бошлаб умуман тўхтатиб қўйилди.

Европа Комиссияси матбуот котиби Европанинг деярли барча давлати Россия газидан мутлоқ узулганини маълум қилди.

ЕИ газ таъминотининг тўхтатилишини қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат, дея таърифлади.

Айни пайтда¸ ЕИ расмий Москва ва Киевни ўзаро газ можаросини зудлик билан ҳал этишга чақириб, ўз кузатувчиларини Украинага юборишга тайёр эканини билдирди.

Россия 1 январ куни Украинага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйгандан сўнг, икки давлат ўртасидаги газ можароси қайтадан авж ола бошлади.

Бундан ташқари Россия Украинани ўз ҳудуди орқали Европага транзит қилинаётган газдан бир қисмини ўғирлаганликда айблади.

Украина эса Россия иддаоларини инкор қилиб, расмий Москванинг ўзи газ таъминотини тўхтатганини билдирмоқда.