Исроил ўз амалиётларини вақтинчалик тўхтатди

Исроил ҳукумати Ғазо минтақасидаги фаластинликларга инсонпарварлик ёрдами етказиш мақсадида ўз ҳарбий амалиётларини вақтинчалик тўхтатганини маълум қилди.

Ҳозирча ҳарбий амалиётлардаги танаффуснинг қанча вақт давом этиши ошкор қилинмади.

Бундан бир оз аввал Халқаро қизил хоч ташкилоти Ғазода гуманитар бўҳрон тобора авж олаётгани тўғрисида огоҳлантирган эди.

Жаҳон банки ҳам Ғазодаги вазиятдан жиддий ташвиш билдириб, ичимлик суви ва канализация тармоқларининг ишдан чиқарилиши туфайли фуқаролар орасида юқумли касалликлар тарқалиши кузатилаётганини билдирди.

Айни пайтда¸ Исроил ҳукумати Миср ва Ғарб етакчилари билан ўзаро ўт очишни тўхтатишга оид Қоҳира ва Париж таклифини муҳокама қилмоқда.

Исроил қўшинларининг 12 кун давомида олиб борилган тинимсиз ҳарбий амалиётлари оқибатида 600дан зиёд фаластинлик нобуд бўлди, 2000 дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.