Туркияда қирққа яқин киши ҳибс этилди

Туркияда давлат тўнтариши уринишига оид тергов доирасида яна қирққа яқин киши ҳибсга олинди. Ҳибсга олинганлар орасида нуфузли собиқ генерал борлиги айтилмоқда. Полиция, шунингдек, Туркиянинг собиқ бош прокурори Собиҳ Канадўғлининг уйида ҳам тинтув ўтказди.

Собиқ прокурор Канадўғли бош вазир Ражап Тоййиб Эрдўғон етакчилигидаги Адолат ва Тараққий партияни Туркиянинг дунёвий давлат принципларига путур етказаётганликда айблаган ҳамда уни таъқиқлашни сўраб, Конституциявий судга мурожаат қилган эди.

Ўтган йили Конституциявий суд Эрдўғоннинг партияси фойдасига ҳукм чиқарган эди.